Бугун Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида республикамизнинг таниқли ижодкорлари иштирокида "Ёшлар тарбиясида адабиёт ва санъатнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Янгиобод туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кинорежиссёр Жўра Исроилов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ҳаёт Шодмон, Бекназар Тошбоев, шоира Нодира Дўсматова ҳамда вилоят мақом ансамбли хонандаси, "Ниҳол" давлат мукофоти совриндори Санжар Ўринбоевлар иштирок этишиб, ёшлар билан самимий суҳбат қилдилар.
Тадбир аввалида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев сўз олиб, ижодкорларга бугунги ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди ва уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширди.
Учрашув давомида ёшлар ижодкор шоир ва санъаткорларнинг ҳаёт йўллари тўғрисидаги ҳикоялари, ижод намуналари ва адабиёт ва санъатнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти тўғрисидаги фикр ва тавсияларидан баҳраманд бўлдилар.
Самимий суҳбат давомида ўқувчи ёшлар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, ўз ижодларини юксалтириш, қобилият ва истеъдодларини юзага чиқаришда аҳамиятли бўлган жавобларни олдилар.
Тадбир сўнгида бир қатор фаол ва ижодкор ёшларга шоир ва ёзувчилар томонидан китоблар ҳадя қилинди.
Элёр Мухторов,
Янгиобод туман халқ таълими бўлими шўъба мудири