Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ободонлаштириш соҳасидаги ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ташкил этилган туман ва шаҳарларда ободонлаштириш хизмати қамровини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 658-сон қарори қабул қилинди.
Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларга киритилади:
Биринчидан, тўлдирилди, махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига:
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи |
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент
|
1 йилдан 3 йилгача |
0,3 |
3 йилдан 5 йилгача |
0,6 |
5 йилдан 10 йилгача |
0,8 |
10 йил ва ундан кўп |
1,0 |
Иккинчидан, Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхатининг янги таҳрири қабул қилинди. Хусусан, тўлдирилишича, шунингдек бундай бўлимлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Янгиобод туманлари ва ҳ.к.да ташкил этилади.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.10.2021 йилдан кучга кирди.