Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Нишонов иштирокида туманда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури асосида амалга оширилган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.
Дастлаб туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли фармони билан билан тасдиқланган “йўл харитаси” ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил 9 февралдаги 58-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туман ҳокимининг 2021 йил 26 февралда 175-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор билан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим вазифалар бўйича туман “Йўл харитаси” тасдиқланган. Мазкур “Йўл харита” 5 та бўлим, 151 та банддан иборат.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида жорий йилнинг 1 ярим йиллигида 260 нафар ёшларга жами 4 млрд. 634 млн. 400 минг сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.
“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида 290 нафар уюшмаган ва ишсиз ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка сертификатлар берилган. “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тумандаги 34 нафар кўнгилли тадбиркорлар жалб қилиниб, уларга 34 нафар ёшлар бириктирилган.
Хозирги кунда “Ёшлар дафтари” Электрон платформага киритилган 507 нафар ёшларнинг 493 ( 97.2 %) нафарининг муаммолари хал этилиб, бандлиги таъминланган.
Туман аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ишларини тизимили ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2021 йил 30 мартдаги 137-сонли қарори билан ички ишлар бошқармаси ҳузурида Мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунда коронавирус инфекциясига чалинган ва гумон қилинганларни даволаш учун туман юқумли касалликлар даволаш маркази фаолият кўрсатмоқда. Мазкур муассасасада 72 та ўрин жой ташил қилинган. Беморларни даволаш учун бугунги кун ҳолатига Янгиобод туман тиббиёт бирлашмаси захирасида 63 турдаги 81 млн. сўмлик дори воситалари ҳамда 528 та “Covid-box”лар (аптечка) захираси мавжуд.
Туманда аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ишларини тизимили ташкил этиш мақсадида Ички ишлар бўлими ҳузурида Мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Туманда 19 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлар 11 турдаги озиқ-овқат махсулотлари, 8 турдаги санитария-гигиена воситалари билан таъминланмоқда.
1 нафар ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.
2021 йилнинг 9 ойи давомида 12172 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига эмланилиб, Emlash.uz сайтига киритилган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида ёлғиз кекса ва ногиронлар жами 55 млн 706 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари ҳамда санитар-гигиеник воситалар билан таъминланган. Ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг 15 нафари амбулатория, 4 нафари уй шароити, 1 нафари стационар шароитида даволаниб келинмоқда.
2021 йилнинг 9 ойи давомида 136 нафар фуқаролар бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминланган. “Марказий” санаториясига 54 нафар пенсионерлар ва ногиронлар сиҳатгох йўлланмалари билан таъминланган, шундан 21 нафари аёлларни, 33 нафари эркакларни ташкил этади.
“Жиззах” сиҳатгох йўлланмасига 82 нафари пенсионерлар ва ногиронлар сихатгох йўлланмалари билан таъминланган шундан 59 нафари аёллар, 23 нафари эркакларни ташкил этади.
2021 йил 9 ойи давомида 25 нафар фуқаро катталар ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат этган. Бюджет маблағлари ҳисобидан 12 нафар фуқарога 14 млн 938 минг сўмлик ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 12 нафар фуқарога 12 млн 400 минг сўмлик катталар ногиронлик аравачалари олиб берилган.
Маданият, санъат ва спорт соҳасида туман маданият марказининг хизмат биносини жорий йилда Инвеститция дастури доирасида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланиб, Маданият вазирлигига тақдим этилган. Хозирги кунда маданият маркази биносида тамирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туманда маданият ва санъат йўналишида 14 та тўгарак ташкил этилиб, 130 нафар ёшлар жалб этилган. Маданият маркази моддий техник базасини мустахкамлаш ва ахолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида овоз кучайтиргич хамда мусиқа ва санъат жихозлари ҳарид қилинган.
2021 йил 21 январдаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комисияси мажлисининг 9-сон баёнида белгиланган тартибда махаллий хокимликлар томонидан Республикадаги хар бир туман ва шахардан маданият ва санъат сохасида фаолият кўрсатаётган, ушбу сохада ютуқларга эришган иктидорли ёшлар рўйхати шакиллантирилган. Туман хокимлиги тавсияси асосида мавжуд эхтиёждан келиб чиккан холда Янгиобод тумани хокимлиги томонидан 5 нафар ёшлар маданият ва санъат сохасидаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига махаллий бюджет хисобидан ўқишга қабул килинган.
Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йил 9 ойи давомида Туризм ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказиш мақсадида 79 та спорт объектлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида “Спортни сев”, “Биз - Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Биз бир жамоамиз” шиорлари остида 7057 нафардан зиёд аҳоли жумладан, 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар 4260 нафардан зиёд, 1600 нафардан зиёд хотин-қизлар, жалб қилинган. Натижада хозирги кунда тумандада оммавий спорт билан шуғулланувчилар жами аҳолининг 24,8 фоизини ташкил қилмоқда. Бундан ташқари “Спорти ривожланган махалла”, “Ташкилотлар лигаси”, “Кўпкураш” ҳарбий ватанварварлик спорт мусобақаси, “Отам, онам ва мен спортчи оила” “Хоким кубоги”, “Рахбар кубоги” мусобақалари “Ҳар куни 5000 қадам” акциялари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Тумандаги 8 та давлат мактабгача таълим, 19 та умумтаълим муассасалари ҳамда спорт муассасаларига 12 турдаги 226 млн сўмлик замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган.
Таълим тизимида туманда Ягона “Электрон таълим” тармоғини жорий қилиш юзасидан 19 та умумтаълим мактабларидан ҳозирги кунга қадар 12 та умумтаълим мактаблари интернет тармоғига уланган. 4 та умумтаълим мактаблари интернет тармоғига улаш чоралари кўрилмоқда. IT-Парк Жиззах филиалида тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорлари АКТ бўйича ўқитилган.
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли Фармони асосида тумандаги 1-3-6-7-8-12- 15-18-19-сонли мактабларда ўқув фаолияти “Электрон кундалик” тизимига ўтказилиши орқали ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчиларга қўшимча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Таълим сифати паст мактабларда таълим сифатини ошириш ва ижобий тажрибани кенг тарқатиш мақсадида педагог-ўқитувчиларни муддатли шартнома асосида бошқа туман ва вилоятларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юбориш, тумандаги 19 та уммутаълим мактабларида таълим сифати, олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичлари бўйича тоифаларга ажратилди ва 2020-2021 ўқув йилида 18 та умумтаълим мактабини жами 365 нафар 11 синф ўқувчилари битириб, уларнинг 96 нафари (26,3 %), Давлат олий таълим муассасаларига, 34 нафари (9,3 %) Ўзбекситондаги хорижий давлат олий таълим муассасаларининг филиалларига, 17 нафари (4,7 %) Хорижий олий таълим муассасаларига, жами 147 нафар (40,3 %) битирувчилар олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилган.
Шундан 1 та умумтаълим мактаби 5,6 фоиз “қизил”, 2 та умумтаълим мактаби 11,1 фоизи “сариқ”, 16 та умумтаълим мактаблари “яшил” тоифаларга ажратилган. Мазкур мактабларда таълим сифатини кўтариш, ўқувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичларини ошириш мақсадида 3 та умумтаълим мактабларига таълим сифати юқори “яшил” тофиадаги уммутаълим мактабларининг директорлари бириктирилган.
Матбуот анжумани давомида йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати