Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, улардан давлат статистика ҳисоботларини қабул қилишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг Фармон ва Қарорлари, статистика соҳасига оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш, улар учун “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш, мавжуд муаммолар тўғрисидаги мурожаатларни ҳал этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан кенг кўламли профилактика ишларини олиб бориш орқали улар фаолиятида содир этилиши мумкин бўлган тартиб бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита мулоқотлар ташкил этиш орқали уларда юзага келган таклифлар ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика органлари томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинган.
“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
Ташкил этилаётган “Очиқ эшиклар куни”даги муҳокама жараёнида ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган таклифлар ва муаммоларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатларига риоя этиш ва билдирилган таклифлар ҳамда муаммоларни инобатга олиб, уларнинг ижобий ечимини топишда тегишли меъёр ва қоидаларга асосан тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги мавжуд муаммоларни қай тарзда ҳал қилиниши борасида ва янги ташкил бўлган тадбиркорларга давлат статистика ҳисоботларини электрон estat 4.0 дастурига асосан интернит орқали электрон тарзда тўлдириш тартиблари тўғрисида керакли маълумотларга эга бўлмоқдалар.
Баҳром Муқумов,
Янгиобод туман статиска бўлими етакчи мутахассиси