Бугун Янгиобод туманида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туманда тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган шифокорлар, врачлар ва ҳамширалар ҳамда соҳада кўп йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов тиббиёт соҳаси ходимларига туман ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Байрам тадбири давомида аҳоли саломатлиги йўлида самарали меҳнат қилиб, туманда тиббиёт соҳаси ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ соҳа ходимларига, шунингдек, кўп йиллар давомида ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган ва ҳозирда нафақада бўлган шифокорларга фахрий ёрлиқ ва совға-саломлар топширилди.
Байрам тадбири туман маданият бўлими санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда давом этди.