Янгиобод тумани ҳокимлиги, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда ёш иқтидор эгалари, спортчилар, шоирлар ва ижодкорлар иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов очиб берди ва барчани Ватанимиз байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий қутлади.
Шундан сўнг Республикка Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова тадбирда сўз олиб, давлатимиз байроғи халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, шу азим юртда яшовчи ҳар бир фуқаро учун ғурур ва ифтихор эканини таъкидлади.
Шунингдек, юртимиз байроғи истиқлолимиз, миллий ўзлигимиз рамзи экани ҳамда унинг яратилиш тарихи ҳақида тушунтириб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан Ватанимиз байроғини мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, туман маданият бўлими ижодий ходимлари томонидан кўнгилларни ғурур-ифтихор туйғуларига тўлдирувчи куй-қўшиқлар янгради.