Янгиобод тумани ҳокимининг 2021 йил 30 сентябрь куни "Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудларни (микроҳудуд) бириктириш тўғрисида"ги 29-3-54-Q/21-сонли қарори имзоланди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 9, 27-моддаларига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида, умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қабул қилинган.
Қарорнинг тўлиқ матнини бу ерда юклаб олишингиз мумкин