Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида Янгобод туман хокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирокида «Замонамиз бегойимлари» кўрик танлови ўтказилди.
Унда «Бегойимлар», «Матонатли аёллар» ва «Бекажонлар» жамоалари 7 шарт асосида ўзаро беллашишди. Иштирокчилар пазандачилик, санъат, алла айтиш каби шартларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни «Матонатли аёллар» жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин «Бекажонлар» жамаоси аъзоларига насиб этди. Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.