Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Жиззах вилоятида 2021 йилнинг куз ва 2022 йилнинг баҳор ойларида жами 15 840 000 туп манзарали, мевали дарахтлар ва буталар кўчатлари экилиши режалаштирилган.
2021 йилнинг куз ойида эса вилоят ҳудудига 5 940 000 туп кўчат ниҳоллари экилиши режалаштирилган бўлиб, 2021 йилнинг 29 ноябрига қадар Жиззах вилояти ҳудудига жами 5 030 500 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, куз мавсуми учун режа 84,7 фоиз кузги режа бажарилди.
Шу жумладан, Янгиобод туманида бу кўрсаткич 301 400 тупни ташкил этмоқда.