Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Янгиобод ШФЙ фуқаролари билан учрашиб, ҳудудда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва бу борада давлатимиз томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва кенг имкониятлар тўғрисида суҳбатлашди.
Учрашувда аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-20-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолига берилаётган имкониятлар ва ажратиладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида аҳолининг мурожатлари, таклиф ва ташаббуслари ҳам ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди ва туман раҳбари томонидан назоратга олинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати