Шу йилнинг 18-19 декабрь кунлари Жиззах шаҳрида спорнинг "Универсал жанг" тури бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилиб, Янгиободлик спорт мураббийи Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган Янгиобод болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёш спортчилари ҳам фаол иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада спортчи ёшларимиз ўз куч ва салоҳиятларини намойиш этишиб, 36 кг вазнда Алимқулов Рамазон ҳамда 50 кг вазнда Анорқулов Озодбек биринчи ўринни эгалладилар ва ғолибликка муносиб эканликларини яна бир бор исботладилар.