2021 йил 21 декабрь куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги VI-35-132-3-54-K/21 сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2736-ИИИ/ҚҚ-592-ИИИ-сон қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш мақсадида қабул қилинган.
Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин: