Янгиобод туманида аҳолининг уюшмаган ёшларини касбга ўқитиш бўйича Янгиобод туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Янгиобод туман касб-ҳунар мактаби ва “Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими ҳамкорлигида 100 нафар ишсиз ёшларни касбга қайта ўқитиш ва бандлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 325-сонли қарори билан тасдиқланган “Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш хуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш мақсадидаЯнгиобод туман касб-ҳунар мактабидаўқув семинари ташкил этилди.
Ҳозирги кунда тингловчиларни сифатли таълим олишлари ҳамда ўқув амалий машғулотларини самарали ташкил этиш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тегишли чоралар кўрилди.
Хусусан, “Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи А.Ҳасанов ва катта инспектор У.Облобердиевлар томониданЯнгиобод касб-ҳунар мактабидатаълим олаётган ёшлар билан суҳбат ўтказди. Сухбат мобайнида тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №325-сонли қарори бўйича кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширдилар ва тингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
А.Ҳасанов,
Инспексиянинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи