Янгиобод туман 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилик, эстрада хонандалик, академик хонандалик, театр санъати, фортепиано, тасвирий санъат, амалий санъат, хореография йўналиши ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида 2021-2022 ўқув йилининг 1-ярим йиллиги ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.
Концерт дастурида мактаб ўқувчилари томонидан бир-биридан қизиқарли чиқишлар ташриф бюрганларга ҳақиқий янги йил кайфиятини улашди.
Концерт дастури якунида мактаб маъмурияти томонидан мактаб тадбирларида фаол иштирок этган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.