Янгиобод туманида сўнги йилларда мавжуд шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида бир қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Туманда ҳозирги кунда 60 дан ортиқ саноат корхоналари мавжуд.
Жумладан, 3 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга "Баландчақир текстил" корхонаси фаолият юритмоқда.
Бугун мазкур корхона фаолияти билан кенг оммани таништириш мақсадида пресс тур ташкил этилди.
Пресс тур давомида иштирокчилар корхонанинг бугунги фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳамда корхонанинг истиқболдаги режалари билан яқиндан таништирилди.
Шу жумладан, туман саноат салоҳиятини ошириш, тармоқни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб жорий йилда “Баландчақир Текстил” МЧЖ да трикотаж мато тўқиш, бўяш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши таъкидланди.