Янгиобод тумани ҳокимининг 2021 йил 15 декабрь куни "Туманда 2022 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги № 62-3-54-Q/21-сонли қарори имзоланди.
Мазкур қарор “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2022 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган.
Қарорнинг тўлиқ матнини бу ерда юклаб олишингиз мумкин: