Бугун Янгиобод туман хокимлиги мажлислар залида туман хокими ўринбсари А.Нишонов томонидан спорт соҳаси ходимлари ва мураббийлари билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган йили туманда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий муҳокама этилди.
Таъкидландики, туманимизда аҳоли ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш - аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олиш муҳим аҳамият касб этади.
Туманимизда яқин йиллар ичида ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди, замонавий спорт комплекси, "Street workout" кўча спорти майдончалари ва саломатлик йўлаклари барпо этилди. Бунинг натижасида ёшлар спорт соҳасидаги ўз қобилиятларини намоён этиш учун кўпгина зарурий шароитларга эга бўлдилар.
Йиғилишда болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийларининг спортимиз ривожига қўшаётган ҳиссалари, ёш спортчиларимизнинг бир қатор нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритганлари ҳам эътироф этиб ўтилди.
Шунингдек, жорий йилда спорт соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикрлар тингланиб, зарур чора-адбирлар белгилаб олинди.