Янгиобод туманида аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни яратиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами мунтазам қўллаб-қувватланиб келинмоқда.
Албатта, эътиборга мухтож кишиларнинг кўнглини кўтариш ва уларга ёрдамлар кўрсатиш халқимизга хос анъаналардан бири десак хато бўлмайди.
Ана шу каби ҳайру-саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни улуғлаган ҳолда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тумандаги васийлик ва ҳомийликда яшаётган болаларнинг 9 нафарига кийим-кечак тарқатилди.