Янгиободда ёш авлодга замонавий санъат турларини тарғиб этиш ва етказиш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш ҳамда уларнинг истеъдини қўллаб қувватлаш, шунингдек санъат соҳасида улар учун ижодий майдон яратиш, уларнинг истеъдодини ошириш учун зарур билим, кўникмалар бериш мақсадида тумандаги умумий ўрта-таълим мактаблари ўртасида "Санъат ғунчалари" кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов ташриф буюриб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.
Кўрик-танловда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшлари иштирок этишиб, белгиланган шартлар бўйича ўз истеъдодларини синовдан ўтказдилар.
Кўрик-танлов якунида иштирокчилар орасидан тўртта йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Хусусан,
Ғолиблар туман маданият бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.
Мадина Икромова,
туман маданият бўлими ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассиси