Янгиобод туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча маҳалла ва қишлоқларида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, туманнинг 3-секторига қарашли Ҳавотоғ ҚФЙ, Чанговул қишлоғидаги ички йўллар шағаллаштирилиб, соз ҳолатга келтирилмоқда.
Бундан ташқари тумандаги бошқа махалларда ҳам асосий ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.