Янгиобод туманининг чегара олди ҳудуди бўлган Баландчақир МФЙда жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида Республика Маъанвият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан “Китобнинг инсон камолотидаги ўрни” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда бўлинма раҳбари С.Абдураҳмонова томонидан ўқувчи-ёшларга китоб ва китобхонлик инсон маънавият кўзгуси эканлиги ва унинг инсон салоҳиятини ўстиришдаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида 20 га яқин фаол китобхонларга шеърий тўпламлар совға қилинди.