Республика Манавият ва марифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ҳамда туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорликда янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда бўлинма раҳбари С.Абдураҳмонова китоб ва китобхонлик маданияти, бу борада Президентимиз томонидан мутасадди ташкилотлар олдига қўйган вазифалар асосида амалга оширилаётган китобхонлик тарғиботлари ҳақида ҳамда бугунги тавсия этилаётган янги китобларнинг мазмун моҳияти ва уларнинг замонамиз ёшларининг салоҳиятини ўстиришдаги аҳамияти тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Шу билан бирга айни, пайтда кўп сонли китобхонлар эҳтиёжини ҳисобга олиб туман Манавият ва марифат маркази қошида Гранд лойиҳаси асосида ташкил этилган мўъжазгина китобхона ва ундаги китоблар ҳақида маълумот бериб ўтилди.