Айни кунларда Янгиобод туманида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбияларш, улар қалбида она юртга садоқат туйғуларини кучайтириш ҳамда бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида "Халқ ва армия - бир тану бир жон" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Бугун ҳам Янгиобод тумани ҳокимлиги, ДХХ Зомин туман бўлинмаси ҳамда 9225-ҳарбий қисм ҳамкорлигида туманнинг чегара олди Совот ҚФЙда жойлашган 10 чегара постида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ёшлар ҳарбийларнинг ҳаёт тарзи ва улар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ҳарбий техникалар ҳамда қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.