Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 24 август ҳамда 2 ноябр кунлари бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Яшил майдон”лар ва жамоат паркларини ташкил этиш, автомагистраллар ва ички йўллар бўйларига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, буталарни экиш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинган бўлиб кўчат экиш, яшил майдонлар, сокин ҳудудларни ташкил қилиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилиниб, иш режалар белгилаб олинди.
2021-2022 йиллар куз-баҳор ойларида 1,7 млн дона, шундан куз ойларида “долзарб 40 кунлик” акция доирасида 377,7 мингдона, келгуси йил баҳор ойларида 629,5 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режа қилинди.
Бугунги кунда, туманда кўчат экиш ва яшил майдонлар ташкил этиш бўйича акция доирасида 377 минг 800 дона, шундан автомобиль йўллари ёқаларига 20 минг 200 дона, қишлоқ хўжалиги ерларига ихота учун 5 минг дона, фермер хўжаликлари дала четларига 158 минг 800 дона, корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларига 38 минг 800 дона, ободонлаштириш бошқармалари ҳудудлари ва саноат, қурилиш корхоналарига 61 минг 500 дона, Хорижий корхоналар ҳудудларига 5 минг дона, Ижтимоий соҳа (мактаб, касалхона ва ўқув юртлари) объектлари ва ташкилотлар ҳудудларига 40 минг 300 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари хамда қаламчалар экилди.