Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш мақсадида бир қатор янги лойиҳалар, жумладан тикув цехлари ташкил этилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.
Бугун туманнинг 1-сектор ҳудудига қарашли Совот қишлоғида ҳам анашундай тикув цехларидан бири иш бошлади.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев янги ташкил этилган тикув цехига ташриф буюрар экан, бу ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишиш баробарида тикувчи аёллар билан суҳбатлашди.
Шу билан бирга, тикув цехини янада кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтириш юзасидан маъҳалла мутасаддиларига кўрсатмалар берди.
Мазкур тикув цехи 15 та янги ва замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган бўлиб, натижада маҳалладаги 20 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, бу ерга яна 10 та тикув машиналари олиб келиш ҳамда иш ўринларини 30 нафарга етказиш мақсад қилинган.