Сўнги вақтларда Янгиободлик ёш спортчиларнинг турли даражадаги вилоят ва республика мусобақаларида фахрли натижаларни қўлга киритаётгани тўғрисидаги хабарлар тез-тез қулоққа чалинаётгани бор гап. Бу албатта, юртимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.
Шу йилнинг 15-17 февраль кунлари спортнинг бокс тури бўйича Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ҳам спортчи ёшларимиз фаол иштирок этишиб, фахрли натижаларга сазовор бўлишди.
Хусусан, туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тажрибали спорт мураббийси Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган иқтидорли ёш спортчимиз Кумуш Онорқулова ушбу мусобақанинг 2010-2011 йилда туғилган ёшлар ўртасида 44 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, ғолиблар қаторидан ўрин олди.