Янгиобод тумани 3-сектор ҳудудига қарашли Пасткичақир қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, 3-сектор масъуллари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда сўз олганлар Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон ёшлари форумида Ёшларга доир сиёсатимизни самарали амалга ошириш, уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси қўйилгани ҳамда 2019 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан ўтказилган учрашувида берилган топшириқларга асосан туман 3-сектор ҳудудида ҳафтанинг бир куни “Ёшлар масалаларини ечиш куни” ва “Ёшлар билан ишлаш куни” этиб белгилаб олинганлигига тўхталдилар.
Шунингдек, маҳаллада “Ёшлар дафтари” шакллантирилиб, сектор ҳудуди кесимида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, шунингдек, билим ва касб-ҳунарларни ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ҳамда ишсиз ёшлар қайд этиладиган манзилли рўйхати ишлаб чиқилганлиги маъум қилинди.
Учрашув давомида аҳоли ва ёшларни қийнаб келаётган 10 дан ортиқ масалалар, муаммо ва таклифлар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.