Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирокида "Ёш адабиётчилар" фан ойлиги доирасида "Назм ва наво" кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, мактабгача таълим бўлими мудирии Р.Тангирқулова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С,Абдураҳмонова ҳамда туман маданият бўлими вакиллари ҳам иштирок этишиб, бу каби тадбирларнинг ёшлар маънавиятини ўстиришдаги аҳамаияти тўғрисида айтиб ўтдилар.
Кўрик-танловда иштирокчилар томонидан миллий руҳдаги куй-қўшиқлар ва тарихий меросимизни ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.