Янгиобод тумани 3-сектор ҳудудига қарашли "Ҳавотоғ" ҚФЙ, Учтургон қишлоғида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари А.Нишонов ва М.Тўраев, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник М. Сарикулов, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, 5 нафар ёшларнинг муаммолари жойида хал этилди ва 11 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий хал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди.