Хабарингиз бор, Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши таъкидланган эди.
Шу муносабат билан Янгиобод туманида ҳам кўчат экиш, боғ яратиш ва яшил майдонларни кенгайтириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, бугун Янгиобод туман мактабгача таълим бўлими ашаббуси билан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирокида Совот ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган ҳашар уюштирилди ва, кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди.
Ҳашар жараёнида барча ходимлар фаол иштирок этишиб, ҳудуд иқлимига мос бўлган 500 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди.
Бу каби эзгу тадбирлар туманнинг барча маҳалла ва қишлоқларида давом этмоқда.