Ҳар қандай жонзот жигарпораси учун керак бўлса жонини фидо қилади. Унинг вояга етиши учун борини аямайди. Шундай бўлмаганида эди, орамизда оталик бахтига муяссар бўлиб, ўз бурчини унутганлар учрамаган бўларди.
Янгиобод туманида ана шундай оталарга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бунга уларнинг ўз фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаганлари сабаб бўлди.
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 05.10.2011 йилдаги суд буйруғига асосан О.Ж.дан С.Ж фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, бир нафар фарзандини моддий жиҳатдан таъминлашни рад этиб келган. Натижада ўз фарзанди учун тўлов миқдори салкам 4 миллион сўмни ташкил этган. Жиноят ишлари буйича Янгиобод туман судининг 2022 йил 01 мартдаги қарорига асосан О.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ нисбатан жазоси тайинланди.
Хулоса ўрнида алиментчи оталарга айтар сўзимиз бор:
Унутманг, сизнинг оилангиз бузилди, бунда эса болаларнинг айби йўқ. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик учун фарзандлар жабр чекишга мажбурмаслар.
А.Т.Тўйчиев,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси