Янгиобод туманида маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туманнинг Хўжамушкент ҚФЙ ҳоким ёрдамчси Бекзод Хидиров ҳудуддаги оилаларни ўрганиш давомида банд бўлмаган аҳоли ва ёшларнинг шароит ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларни тадбиркорликнинг турли соҳаларига йўналтириш ҳамда улар учун доимий даромад манбаи яратишга кўмаклашилмоқда.
Хусусан, бугун Хўжамушкент ҚФЙдаги 3 нафар фуқарога "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида қиймати 12 млн. сўмлик мотокултиваторлар кредит асосида олиб берилди.