Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб кенг миқёсида давом этаётган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари доирасида Янгиобод туманида ҳам янги-янги боғлар ташкил этилиб, яшил майдонлар тобора кенгаймоқда.
Туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙ ҳудудида ҳам ушбу ташаббус доирасида дарахт экиш, янги боғзор ва токзорлар барпо этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
2022 йилнинг баҳор ва куз мавсумларида биргина Янгиобод ШФЙ ҳудудида 10 гектар майдонга ток кўчатлари экиш режалаштирилган. Бунда кўчатлар маҳалладаги бўш турган ер майдонлари, аҳоли томорқалари, хонадонларнинг атрофи ва ички кўчаларнинг атрофларига экилиши белгиланган.
Шу мақсадда мазкур маҳалла аҳолисига 10 мингта "Қора кишмиш" ва ҳудуд иқлимига мос бўлган навдаги ток кўчатлари бепул тарқатилмоқда.