Янгиобод тумани 4-сектор раҳбарининг "Шодлик" маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ў.Ҳусанов, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, 3 нафар ёшларнинг муаммолари жойида хал этилди ва 6 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий хал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди.