“Китоб ва китобхонлик-инсон маънавияти кўзгуси” лойиҳаси доирасида 2022 йил 6 январда Янгиобод тумани Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан онлайн тарзда зоом орқали китобхонлик тарғиботи бўлиб ўтди.
Ушбу мулоқотда лойиҳа раҳбари С.Абдураҳмонова китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, туман Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган кутубхонага келтирилган янги китоблар ҳақида маълумот берди. Тадбирда 125 нафар аҳоли ва ёшлар иштирок этди.