Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Куни кеча Янгиобод тумани ҳокимлигида туман хокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шахноза Райимова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" мавзусидаги "Аёллар", "Ёшлар", "Темир" ва "Меҳр" дафтарларига киритилган шахсларнинг сиёси-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти даражасини яхшилашга кўмаклашиш йўналиши бўйича гранти асосида Жиззах вилоят "Қалб нури" марказининг психологи Хуршида Хаиталиева иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" лойиҳаси доирасида ўтказилган семинар-тренинг давомида эҳтиёжманд хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ўзига бўлган ишончни оширишга ҳамда ўз ҳаётини яхшилашга ёрдам беришга қаратилган мотивацион суҳбатлар ва тавсиялар берилди.