Айни кунларда юртимиз бўйлаб халқимизнинг азалий қадриятларини ўзида мужассам этган "Наврўз" байрами шукуҳи давом этмоқда.
Янгиобод туманида ҳам байрам муносабати билан сумалак сайллари, миллий халқ ўйинлари ва аҳоли орасида турли кўнгилочар байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча туманнинг Сармич маҳалла фуқаролар йиғини, Жўлангар қишлоғида "Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми" шиори остида катта байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирок этиб, барча маҳалла аҳлини байрам билан табриклади.
Тадбирда маҳалла аҳолиси учун байрам дастурхони ёзилиб, туман маданият бўлими ижодкорлари ва "Узумчи" фолклор этнографик жамоаси томонидан миллий куй-қўшиқлар асосида кўнгилочар байрам дастури намойиш этилди.