Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
Янгиобод тумани бўлими.
Ҳурматли фермерлар, деҳқон хўжаликлари бошлиқлари, аҳоли томорқалари соҳиблари!
Бугунги кунда мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 80% дан зиёд қисми Сизларнинг ҳалол ва покиза ният қилаётган меҳнатларингизга эвазига яратилмоқда. “Ўзбекистонда етиштирилган” бренди-эмблемаси асосида хорижга экспорт қилинаётган экологик тоза ва табиий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам Сизлар томондан яратилган табиат неъматларидир. Серқуёш она заминимиз бағрида етиштирилаётган ана шундай ширин-шакар, шифобахш маҳсулотларимизни янада сифатли, жаҳон стандартлари андозаларига мос келадиган сифатларини сақлаб қолиш учун зарур чора-тадбирларни кўрайлик.
Бугунги кунда экин майдонларимизда, аҳоли томорқаларида маданий экинларимизни энг хавфли кушандаси, карантин организмларирўйхатида турган какра, зарпечак, девпечакни кўпайишини олдини олишимиз зарур, чунки пайкалларимизда чорва молларини боқиш туфайли бу карантин заҳарли бегона ўтлар янада кўпаймоқда.
Какра-карантин заҳарли ўт ўқ илдизли бўлгани учун, уни механик усулда илдизи билан суғуриб-юлиб олиб йўқотиш шарт. Акс ҳолда у пишиб етилгач дони уруғини қушлар, чорва моллари орқали барча майдонларга тарқалиб кетади. Аччиқ, тахир, заҳарли бўлгани учун ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари таркибини, сифатини зарарлайди. Уруғи барги, пояси ҳам барча экинлар учун ўта зарарли, какранинг уруғи қурғоқчиликда 3-4 йил сақланиб сўнг намгарчилик бўлса яна униб ривожланиб кетади, шунинг учун какрани уруғ олмасдан аввал унга қарши кимёвий ва агротехник кураш керак.
Шунингдек какра карантин, бегона ўт, ўсимлиги тупроқни унумдор қатламини бутунлай тақир қилиб, тупроқни унумсиз ҳолатига олиб келади. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз экин экишда “Какразордан қоч, янтоқзорга соч” деб бу кушандага салбий баҳо берганлар. Биз бугун кушандага қарши гербицидларни қўллаш, ерни рыхлитель плуглар билан 40-45 см чуқурликда шудгор қилиш, томорқалардаги экинлар орасидагиларни эса механик усул билан йиғиштириб, ёқиб юборишимиз шарт.
Шунингдек зарпечак, девпечак каби карантин организмлар гуруҳига кирувчи ушбу зарарли кушандаларни ҳам кўпайиб кетмасдан тезлик билан йиғиштириб олиб, алоҳида жойда ёқиб юбориш, зарарсиз жойларга чуқур қилиб кумиш ҳам мақсадга мовофиқ. Бу карантин организмлар мавжуд бўлган экин майдонларини “Карантин ўт ўчоғи” сифатида алоҳида назоратга олиш зарур. Ушбу зарарли карантин бегона ўтларга қарши бирга курашайлик.
О.И.Бегматов,
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутати,
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи
С.Ҳайдаров,
Туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси
бўлими башоратчи етакчи мутахассиси