Янгиобод туман Адлия бўлими ҳамда Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан хамкорликда туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) сайлови тўғриси"ги Қонунинг мазмун моҳияти тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда мазкур Қонуннинг мақсади ва мазмун-моҳияти ҳамда муҳим ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар берилиб, Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов жараёнининг очиқлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар йиғинининг кадрлар салоҳиятини ва маҳалла институтининг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши ўғрисида таъкидланди.