Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев халқни рози қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга самарали ечим топиш борасида барча маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда.
Туман ҳокимининг бу галги учрашуви туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод шаҳарчаси аҳолиси билан бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, 1-сектор масъуллари, тижорат банки вакиллари ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Туман раҳбари аҳолига юзланар экан, дастлаб ҳудудда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар ва яқин истиқболдаги режалар хусусида, шунингдек, оилаларнинг даромад манбаларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бу йўлда давлатимиз томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва кенг имкониятлар тўғрисида суҳбатлашди.
Шундан сўнг аҳолининг бандлик, ижтимоий ёрдам, уй-жой, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди.
Билдирилган 12 та мурожаатнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан тегишли масъулларга аниқ муддатлар билан топшириқлар берилиб, ижроси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати