Янгиобод туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш - бугунги кунда барча мутасаддилар кун тартибидаги асосий вазифага айланган.
Янгиобод туман хокимлиги ҳамда "Махалла" хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ташабуси билан тумандаги кам таъминланган, эхтиёжманд, ногиронлиги бор шахслар ва "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан қатор амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан, 8 нафар ана шундай оила фуқароларига соғликларини тиклаш учун пластик карталарига моддий ёрдам маблағлари ўтказиб берилди.