Жиззахдаги анжуманлар саройида 15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Жиззахда "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда кўрик-танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган оилалар иштирок этишди. Жумладан, Янгиободдан Ражабов Райимберди ва Абдураҳмонова Сабоҳат оиласи ҳам иштирок этиб, "Оилавий қадриятлар сақланган оила" наминацияси бўйича тақдирланди.