Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг эзгу фазилатлардан биридир. Бежизга Рамазон ҳайити меҳр-мурувват, хайр-саховат ва эзгу амаллар байрами дейилмайди. Шунинг учун ҳам айни кунларда Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида ҳайр-саҳоват тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳам 1-сектордаги Совот ҚФЙда яшовчи ўзгалар кўмагига муҳтож фуқаролар хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди ва байрам туҳфаси сифатида озиқ овқат маҳсулотлари улашди.
Бундай эзгуликка йўғрилган хайрия тадбирлари жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди, албатта.