Янгиобод туманида "Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларининг 4-сектор босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 4-сектор ҳудудига қарашли Сармич ҳамда Шодлик маҳаллалари ёшларидан иборат 5 та жамоалар ўзаро 5 та шарт асосида беллашдилар.
Дастлаб туман ҳокимининг ўринбосари Азизбек Нишонов тадбирни очиб бериб, эртамиз эгалари бўлган ёшларни мард, жасур ва ватан тақдирига даҳлдор этиб тарбиялаш ҳамда уларнинг билим ва иқтидорини юзага чиқаришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди ва иштирокчиларга омадлар тилади.
Мусобақада жамоалар буюк саркардаларимиз тарихидан савол-жавоблар, "Калашников" автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, пневматик қуролдан ўқ отиш, "Street Workout" усулларини бажариш ҳамда эстафета югуриш каби шартлар асосида беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда спортчи ёшлар ўзларининг бор куч ва маҳоратларини намоён этиб, якунда Сармич маҳалласининг "Ватанпарвар" жамоаси ғолиб бўлиб, мусобақанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.