Янгиобод туманида ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва масъуллар бошчилигида очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
Бугун туманнинг 4-секторида ташкл этилган очиқ мулоқот ҳам ёшларнинг ўз мақсадларини рўёбга чиқариш ва муаммоларига ечим топиш йўлида айни муддао бўлди.
Учрашувда 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи А.Суюнов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Турдиқулов, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг 10 га яқин мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг 2 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилиб, ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.