Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун (фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ихтисосликлар бўйича) талабгорлар қабули давом этмоқда. Қабул жараёни жорий йилнинг 15 май кунига қадар давом этади.
Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Тайёрлаш курси бир йиллик ўқув дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни Судьялар олий мактаби ёки Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатларига топширишлари лозим:
- тайёрлаш курси ихтисослиги номини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;
- талабгор томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;
- Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (талабгор ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек талабгорнинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;
- олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 (ёки 5380100) ва унинг иловаси нусхалари (нотариал тартибда тасдиқланган ёки, агар ходим давлат органида ишлаётган бўлса, ушбу давлат органининг муҳри билан тасдиқланган нусхаси);
- талабгорнинг паспорт ёки ID картаси нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси нусхаси (нотариал тартибда тасдиқланган ёки, агар ходим давлат органида ишлаётган бўлса, ушбу давлат органининг муҳри билан тасдиқланган нусхаси);
- 5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл);
- психиатрия ва наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;
- хорижий давлат фуқаролигини олмаганлиги ёки хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга эмаслиги тўғрисидаги тилхат;
- охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;
- иш жойидан тавсиянома;
- ўзи ва яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.
Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар намуналари www.sudyalaroliymaktabi.uz сайтига жойлаштирилган.
Маълумот учун тел: (998) 555-010-199.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси
скачать dle 12.0