Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида туманнинг Совот қишлоғида учрашув ўтказди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, 1-сектор масъуллари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда қишлоқ аҳолиси ва ёшлари иштирок этишди.
Учрашув аввалида туман ҳокими корхона ва ташкилот раҳбарларига юзланиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб, оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, шунингдек, тиббий хизмат сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг аҳоли ва ёшларнинг 10 га яқин мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.