Жорий йилнинг 23 май куни Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши котибиятида туман Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган биринчи масала туман мактабгача таълим бўлими фаолияти юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мудири в.б Н.Расулованинг ҳисоботи тингланди. Танқидий руҳда бошланган ушбу йиғилишда Халқ депутатлари туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси У.Бекмуродов ҳисобот юзасидан сўзга чиқиб, ушбу соҳада учраётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тегишли тавсиялар бериб ўтди.
Йиғилиш кун таритибидан ўрин олган кейинги иккинчи масала туман ҳудудида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи С.Эгамбердиев ҳисобот бериб ўтди.
Мазкур ҳисобот бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Х.Тилаков сўзга чиқиб соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида тавсиялар бериб ўтди.
Кун тартибидаги кейинги масала Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 42-сессиясида кўрилдиган масалалар юзасидан доимий комиссия раислари О.Бегматов, З.Назрқулова, Г.Раимова ва Ш.Раҳимовлар фикр билдириб дастлабки кўрилган масалаларни туман Кенгашининг навбатдаги сессия кун таритига киритишни таклифини билдиришди.