Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 42 сессияси давом этмоқда.
Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи Бегматов Олимжон Исроиловичнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6262-сонли Фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланмоқда.
Хусусан, инспекция томонидан ҳудудларда бегона ўтлар, карантин зараркунанда ҳашаротлар тўғрисида 400 тадан ортиқ тавсия, суҳбат ва 100 дан ортиқ семинарлар, 200 тадан ортиқ огохлантириш хатлари ва ҳабарномалар тарқатиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айниқса бегона карантин ўтлардан какра, зарпечак девпичак, карантин зарали ҳашаротлардан калисток қурти, каларадо қўнғизи, шарқ мевахўри, хати карантин объектларининг экинларга зарари тўғрисида ҳудудларда тушунтириш ишларини амалга оширилган.