Айни вақтда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 42 сессиясида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ахмедов Шароф Абдуллаевичнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича ҳисоботи тингланмоқда.
Таъкидландики, 2022 йил 3 ойида Янгиобод туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 тага ёки 57,1 фоизга (7/11) кўпайган, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар эса 2 тага ёки 50 фоизга (4/2) камайган.
Жиноят турларидан:
фирибгарлик 100 фоизга (1/2) ошган, қотиллик, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, оғир тан жароҳати етказиш, ўғирлик, товламачилик, безорилик, ўлим билан боғлиқ ЮҲ, транспорт воситасини олиб қочиш, ўртача оғир ва енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари содир этилмаган.
Шу билан бирга, Жиззах вилоятида содир этилган жами 589 та жиноятларнинг 1,8 фоизи (11 таси) айнан Янгиобод тумани ҳиссасига тўғри келган.
Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳам сўз олишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.